Ўзбекистон | 13:51 / 12.08.2022
6928
1 дақиқада ўқилади

ДТМ Сўхдаги абитуриентлар тест натижалари 1 кунда эълон қилинмаётганига изоҳ берди

Абитуриентлар тест синовида тўплаган баллари тест синови ўтказилган куннинг эртасига эълон қилинади.

Фото: Kun.uz

Давлат комиссияси 2-сон баёнида Фарғона вилояти Сўх туманида ўтказилган тест синови натижаларини бир кунда эълон қилмасликка истисно тариқасида рухсат берилган.

Давлат тест маркази хабарига кўра, Сўх тумани Ўзбекистон анклав ҳудуди ҳисобланади, у ерда ўтказилган тест синови материалларини Қирғизистон ҳудудидан олиб ўтиш лозим ва тест материалларини ҳар куни Тошкент шаҳрига етказиш имкони мавжуд эмас.

Билдирилишича, шу сабабли Сўх туманида иштирок этган абитуриентлар тест натижалари 1 кунда эълон қилинмаяпти.

Ҳозирга қадар Сўх туманида 8-9 август кунлари ва 10 август куни 1-сменада ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинган бўлиб, кейинги кунлар натижалари тест материаллари Давлат тест марказига етиб келиши билан эълон қилинади.

Маълум қилинишича, бугун, 12 август куни 1-сменада Сўх туманида тест синовлари тўлиқ якунланди.

Мавзуга оид