Ўзбекистон | 10:38 / 16.08.2022
3700
2 дақиқада ўқилади

«Фориш» полигонида халқаро армия ўйинларининг Ўзбекистон мезбонлигидаги мусобақалари бошланди

15 август кун Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ полигонида «АрМИ—2022» VIII Халқаро армия ўйинларининг Ўзбекистон мезбонлик қилаётган мусобақалари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Kun.uz'га хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округ полигонида халқаро армия ўйинларининг «Қуролсоз уста», «Хавфсиз муҳит» ва «Дала ошхонаси» мусобақалар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари бу йил мазкур VIII Халқаро армия ўйинларининг 20 та йўналишида иштирок этяпти.

Бу йилги Халқаро армия ўйинлари 15 августдан 27 августга қадар давом этади. Жорий йилги «АрМИ – 2022» ўйинларида дунёнинг 37 давлатидан жами 257 жамоа иштирок этмоқда. Мусобақалар 12 та мамлакат ҳудудида ўтказиляпти.

Хусусан, Ўзбекистон илк бор мусобақаларнинг 5 та йўналишига мезбонлик қилади. Жиззахдаги «Фориш» полигонида «Дала ошхонаси» ва «Қуролсоз уста» мусобақалари, Самарқанддаги «Сазаган» полигонида «Хавфсиз муҳит», Шарқий ҳарбий округда «Йўл патрули» ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Содиқ дўст» мусобақаси ўтказилади.

2021 йил халқаро армия ўйинларида 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси ўзаро куч синашган бўлиб, унда Ўзбекистон жамоалари 24 йўналишда иштирок этган эди.

Мавзуга оид