Анталия - Тошкент йўналишидаги самолётда беш киши ўртасида муштлашув юз берди
Самолёт бортидаги безорилик учун жиноий иш қўзғатилди.
Шу йилнинг 15 июли Анталия - Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган НУ-372 рейси йўловчилари С.Л., С.М., А.Ш., К.Т. ва К.Н. ўртасида можаро юз берган.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси хабарига кўра, улар жамиятда хулқ-атвор қоидаларига қасддан бепарволик қилиб, ҳаво кемаси бортида безорилик ҳаракатлари билан ўзаро жанжал келтириб чиқариб, бир-бирларига енгил тан жароҳатлари етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов бошқармаси томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:25 / 26.11.2024
Анталияда ёниб кетган SSJ билан аввалроқ 15 та авиаҳодиса юз берган
07:32 / 18.06.2024
Тошкентда электробус ва 2 та енгил машина ҳайдовчилари ўртасида муштлашув юз берди
16:14 / 15.05.2024
Тошкентда мактаб қўриқчиси ва ошхона ходими муштлашди
09:15 / 30.04.2024