Ўзбекистон | 09:03 / 22.08.2022
8196
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга келди

21 август куни АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистон-Америка ҳамкорлиги бугунги ҳолати ва истиқболларини, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келди.

Делегация таркиби АҚШ Конгрессидаги "Ўзбекистон бўйича кокус" ҳамраиси, Миссисипи штатидан республикачи конгрессмен Трент Келли ва Вакиллар палатаси Йўллар ва воситалар бўйича қўмитаси аъзоси, Иллинойс штатидан республикачи конгрессмен Дэрин Лахуд ҳамда улар ходимларидан иборат.

Америкалик қонунчилар Ўзбекистонда Сенат ва Қонунчилик палатаси раҳбарияти, республика вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ташриф давомида делегация мамлакат тарихий ва маданий мероси билан танишади.

Ташриф АҚШ Конгресси аъзоларининг Ўзбекистонга 2017 йилдан буён еттинчи сафарига айланди. Ўтган йили икки партиядан бир гуруҳ америкалик қонунчилар мамлакатга икки маротаба ташриф буюрган ва улардан бирига Вакиллар палатаси ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси, нью-йорклик демократ конгрессмен Грегори Микс раҳбарлик қилганди.

Мавзуга оид