Ўзбекистон | 19:58 / 23.08.2022
18506
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда 7 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди

Хоразм вилоятининг 2 та шаҳри ва 5 та тумани ҳокимига ўз вазифасини лозим даражада бажармагани учун ҳайфсан интизомий жазоси берилди.

Фото: iStock

Вилоят ҳокими фармойишига кўра, иш фаолияти давомида «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш орқали аҳолининг уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ижросини белгиланган муддатда таъминламасдан масъулиятсизликка йўл қўйгани, уй-жой сотиб олиш учун ижобий хулоса олган 92 нафар фуқарога амалий ёрдам бермагани, август ойида субсидия ажратиш муддати ўтиб кетишига йўл қўйгани учун, Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан:

- Урганч шаҳар ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминовичга;
- Хива шаҳар ҳокими Давлетов Темур Исмоиловичга;
- Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевичга;
- Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамовичга;
- Урганч тумани ҳокими Шарипов Фрунзе Илхомовичга;
- Тупроққалъа тумани ҳокими Салаев Алишер Рўзметовичга;
- Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Давлетов Анвар
Кенжаевичга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланди.

Шунингдек, иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани учун Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Ачилов Муроджон Азаматовичга ҳам ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланди.

Мавзуга оид