Ўзбекистон | 11:19 / 27.08.2022
13713
1 дақиқада ўқилади

Амир Темур хиёбонида содир бўлган жанжал бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар Амир Темур хиёбонида ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 26 август куни тахминан соат 20:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Ўзбекистон овози кўчасидаги автомобиллар ювиш шохобчаси олдида фуқаролар ўртасида можаро юз берган.

Қайд этилишича, 2003 йилда туғилган Т.Т. ва вояга етмаган 2006 йилда туғилган А.А. ўзаро оғзаки жанжаллашган. Шу ерда бўлган бошқа фуқаролар уларни ажратган. Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.    

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда.

Мавзуга оид