Ўзбекистон | 09:40 / 30.08.2022
60522
4 дақиқада ўқилади

Янги Chevrolet Tracker’нинг нархлари эълон қилинди

Биринчи миллий кроссовер экани айтилаётган Chevrolet Tracker автомобилига шартнома тузиш бошлангани маълум қилинди. 4 хил комплектациядаги автомобилларнинг энг арзони 179 млн ва энг қиммати 249 млн сўм этиб белгиланган.

Фото: UzAuto

Бугундан бошлаб, кроссоверга шартнома тузишлари мумкин, деб хабар бермоқда “UzAuto”. 

Chevrolet Tracker ихчам кроссовери истеъмолчи талабларининг энг муҳим сифатларни: замонавий дизайн, хавфсизлик, қулайлик, самарадорлик ва тежамкорликни ўзида мужассам этган.

Chevrolet Tracker ўзининг замонавий ташқи кўриниши ҳамда салон интерьери шунингдек, GM томонидан ишлаб чиқарилган CSS Prime тежамкор двигатели ҳамда интеллектуал функциялар ва хавфсизлик тизимлари жамланмаси билан ажралиб туради.

ЛЕД ёриткичли кундузги чироқлар замонавийлик ва хавфсизликни янада оширади. Панорамали люк Tracker салонида кенглик ва эркинлик туйғусини яратади.

Chevrolet Tracker интерьери замонавий кўриниш ва бетакрор услубга эга бўлган юқори технологияли, динамик ва тежамкор автомобиль экани билан аҳамиятлидир. Янги услубдаги қулай ўриндиқлари узоқ сафарларда ҳам чарчоқ ҳиссини билдирмайди. Замонавий техник хусусиятлар автомобилни бошқаришда янада завқ бағишлайди.

Chevrolet Tracker техник хусусиятларининг муҳим жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

  • 1,2 ҳажмли, айланма ҳаракатда 190 Нм ва 132 от кучи қувватига эга замонавий уч цилиндрли CSS Prime турбомотор;
  • 6-поғонали автоматик узатмалар қутиси;
  • аралаш циклда тежамкор ёқилғи сарфи 6.9 л/100 км, шаҳар ташқарисидаги йўлда ҳаракатланиш- 5.6 л/100 км;
  • Хавфсизликни таъминлаш тизими;
  • паст тезликда автоматик тормозлаш; 
  • кўриниши чекланган жойлар мониторинги; 
  • фаол фавқулодда тормозлаш;
  • олдинда турган тўсиқлар ҳақида огоҳлантириш; 
  • фронтал тўқнашув ҳақида огоҳлантириш;
  • 6 та хавфсизлик ёстиқчаcи.

Қулайлик

  • яримавтомат (параллель ва перпендикуляр) тўхташ тизими;
  • ҳароратни автоматик назорат қилувчи тизим (климат контроль);
  • круиз-контроль;
  • ақлли калит (смарт кей) ва двигателни ишга тушириш;
  • чарм қопламали 3 спиццали руль;
  • ёмғир датчиги; 
  • эко-чармдан ўриндиқлар қопламалари;
  • симсиз зарядлаш;
  • 8 дюймли сенсор дисплейга эга мультимедиа тизими (Apple CarPlay ва Android Auto);
  • тўлиқ светодиод оптикаси ва ЛЕД орқа габарит чироқлар.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, 2023 йилдан бошлаб Chevrolet Tracker қўшимча опциялар: ташқи ойналарни иситиш тизими, олд ўриндиқларни иситиш, ойна тозалагич (дворник) атрофини иситиш, иккинчи орқа қатор ўриндиқлари иситиш тизими, электр механизмга эга ҳайдовчи ўриндиғи, руль иситиш тизими, ҳимоя картери ва «Redline» пакетида тақдим этилади.

Chevrolet Tracker автомобилини UzAuto Motors'нинг расмий сайтида номлари келтирилган авторизациядан ўтган дилерлик марказларида сотиб олишингиз мумкин. Шунингдек, ушбу дилерликларда автомобиль билан танишиш ҳамда техник хусусиятларини ўрганиш учун тест-драйв ҳам мавжуд. 

Chevrolet Tracker 

  • Бошланғич комплектация*: 179 000 000 сўм;
  • ЛС комплектация: 209 000 000 сўм;
  • ЛТЗ комплектация: 229 000 000 сўм;
  • Премиер комплектация: 249 000 000 сўм.

* Бошланғич комплектациядаги автомобилни сотиб олиш истагини билдирган харидорлар ваколатли дилерлик марказлари ёки info@uzautomotors.com электрон манзилига ариза қолдиришлари лозим. Етарли миқдордаги аризалар тўплангандан сўнг, компания ушбу автомобиль ишлаб чиқарилишини белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.

Батафсил маълумот олиш учун компаниянинг расмий дилерларига ҳамда call-center телефон рақамларига мурожаат қилинг: 

☎️(+998) 78–141–77−77.

Chevrolet Tracker: Дилер марказлари

Реклама ҳуқуқлари асосида

Мавзуга оид