Йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни махсус гувоҳномасиз сақлаш тақиқланмоқда
29 август куни Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракцияси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда фракция аъзолари томонидан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Таъкидлангандек, сўнгги вақтларда ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни жамоат жойларида олиб юриш, тўй, маърака, юбилей ҳамда бошқа оилавий тадбир ва маросимларда улар билан бирга келиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бу атрофдаги бошқа фуқаролар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун жиддий хавф туғдириб, кўнгилсиз ҳолатлар юзага келишига олиб келмоқда.
Қонун лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни Экология қўмитаси томонидан бериладиган махсус гувоҳномаларсиз юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан сақлаш тақиқланмоқда.
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда Фанлар академияси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган махсус питомникларда сақлаш, юридик шахслар томонидан ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни ҳайвонот боғлари, террариумлар, цирклар, океанарийлар, дельфинарийлар, табиий питомниклар, илмий ва ўқув мақсадлари учун илмий ва таълим ташкилотларида сақлаш фақатгина Экология қўмитаси томонидан бериладиган гувоҳнома асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси юзасидан фракция таклиф ва мулоҳазалари билдирилиб, биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
12:02 / 22.11.2024
Хориждаги ватандошларга миннатдорчилик белгиси – Ўзбекистонда «Ватандош» картаси жорий қилинди
15:13 / 07.11.2024
Фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди
13:40 / 25.06.2024
Ўзбекистон ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришини ваъда қилганлар ушланди
07:49 / 07.06.2024