Ўзбекистон | 16:19 / 31.08.2022
9157
1 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат педагогика университети ва «Меҳрли мактаб» госпитал мактабида касбий амалий семинар ўтказилди

«Замин» фонди, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги «УчимЗнаем» лойиҳаси билан ҳамкорликда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва «Меҳрли мактаб» госпитал-мактабида касбий амалий семинарлар ўтказди.

Интенсив шаклдаги амалий семинарларда Низомий номидаги ТДПУ, Пучон университети филиали ва бошқа олийгоҳлардан 100 нафарга яқин ўқитувчи иштирок этган.

«УчимЗнаем» лойиҳаси педагоглари унинг раҳбари Сергей Шариков бошчилигида узоқ муддат давомида даволанаётган болалар билан машғулот ўтказиш ва госпитал-мактабда таълим муҳитини яратишга бағишланган учрашувлар, маҳорат сабоқлари ва семинарлар ўтказди. 

Госпиталда педагогика соҳасидаги илмий базани барқарор ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасаларида магистрлик дастурларини йўлга қўйиш, шунингдек, бакалавриат дастурларига госпитал педагогика бўйича модул киритиш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид