Ўзбекистон | 20:10 / 07.09.2022
11629
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев АҚШ элчисини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябр куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатлари фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.

Кейинги йилларда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, АҚШнинг етакчи компаниялари иштирокида қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида икки томонлама дастурлар жорий этилмоқда.

Ўзбекистон президентининг жорий йил август ойида қабул қилинган фармонига мувофиқ америкалик дипломат мамлакатимизнинг юксак давлат мукофоти – «Дўстлик» орденига сазовор бўлди.

АҚШ элчиси унинг фаолиятига берилган юқори баҳо учун самимий миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини фаол қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Мавзуга оид