Ўзбекистон | 13:22 / 08.09.2022
7595
1 дақиқада ўқилади

118 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларга иш ва ўқиш учун тавсиялар берилди

2021 йилда қарийб 118 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ишга, ўқишга жойлашиш ва касбга ўрганиш учун тавсиялар берилган. 

Умарали Назарматов

АОКАда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Умарали Назарматов иштирокида ўтказилган брифингда ҳукумат қарори мазмуни ҳақида маълумот берилди.

Қарор тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК) врач экспертлари ҳамда аҳоли бандликка кўмаклашиш марказлари ходимлари, иш берувчилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ташкилотлари учун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосийси бўлиб хизмат қилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолият олиб бориши учун улар томондан фаолият кўрсатиши мумкин бўлган касб ва лавозимларга аниқ тавсиялар берилиши йўлга қўйилади, яъни ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланган шахсга саломат ҳолатига қараб 70 та йўналиш бўйича 649 та турдаги касблар бўйича тавсиялар берилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблар ва лавозимлар рўйхати асосида улар қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва касбга ўқитиш ишларини янада кучайтиради.

Мавзуга оид