Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитига шай Самарқанд суратларда — фотожамланма
15–16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ташкиллаштирилади. Самарқанд шаҳри ўта муҳим халқаро анжуман олдидан ўзгача чирой очган.
Қайд этиш жоизки, Саммитда ташкилотга аъзо 8 давлат раҳбарларидан ташқари, яна 7 та давлат етакчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишади. Кўҳна шаҳарда ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида бу қадар кўп давлат раҳбарлари жам бўлишмаган.
Самарқанд шаҳри кўчалари аъзо ва таклиф этилган давлатлар байроқлари, ШҲТ логотиплари билан безатилган.
Айниқса, саммитнинг асосий тадбирлар ўтадиган «Ипак йўли Самарқанд» туристик марказида меҳмонхоналар ва истироҳат масканлари меҳмонларни кутиб олишга шай ҳолатга келтирилган.
Kun.uz фотомухбирлари ШҲТ саммитига тайёр Самарқанд шаҳридан фотожамланма тақдим этишди.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024