Ўзбекистон | 18:38 / 15.09.2022
12518
5 дақиқада ўқилади

Халқаро вазият нотинч бўлиб турганда Ўзбекистон ШҲТ саммитини қандай муваффақиятли ўтказиши мумкин?

Халқаро нотинч вазиятда бўлиб ўтаётган ШҲТ давлат раҳбарлари саммити муваффақиятли ўтказиши учун Ўзбекистон олдида қандай йўллар турибди? Турлича иқтисодий салоҳиятга эга ШҲТ давлатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришда қандай тўсиқларга дуч келиш мумкин? Шу каби саволларга ЖИДУ Халқаро муносабатлар кафедраси мудири, сиёсий фанлар номзоди, доцент Улуғбек Ҳасанов жавоб берди.

– Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида бўлиб ўтаётган давлат раҳбарларининг саммити халқаро вазият нотинч бўлган паллаларга тўғри келмоқда. Биринчидан, ташкилотга аъзо бўлмиш Россиянинг бир неча ой аввал бошлаган уруши ва унинг оқибатлари, санкциялар бўлса, бошқа тарафдан, куни-кеча ташкилотнинг яна икки аъзоси Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида ҳам қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Саммитга ташриф буюриши кузатилаётган Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги низоли ҳудудларда ҳам қуролли можаролар юзага келди. Мана шундай нотинч вазиятда саммитни муваффақиятли ўтказиши учун Ўзбекистон олдида қандай йўллар турибди?

– Ҳозир сиз кўтарган саволларнинг ичида маълум маънода жавоби ҳам тайёр. Сабаби шундаки, ҳозир Самарқанд руҳи деган халқаро муносабатларга кириб бораётган бу тушунча. Агар биз ШҲТ доирасида энг нуфузли саммитлардан бири ҳисобланмиш Самарқанд саммитининг олдида турган масалаларни таҳлил қиладиган бўлсак, унинг энг катта моҳияти шундан иборатки, давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган талайгина ташаббуслар, ташқи сиёсий ёндашувлар ва масалалар айни ШҲТнинг азалий негизида ётган фундаментал масалаларга қаратилган. Булар биринчи ўринда ўзаро сиёсий ва дипломатик мулоқотлар, тинчлик йўлидаги ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, муносабатларни иқтисодий, сармоявий, технологик янги ривожланиш инновациялари билан боғланиш йўлига қаратилган.

Ҳозирги кунда диққат билан кузатадиган бўлсак, халқаро ташкилот доирасида йирик давлатларни битта музокара саҳнасига йиғиш [осон эмас].

Агар биз ШҲТни мисол қилиб оладиган бўлсак, бу ташкилот – жаҳон ялпи ички маҳсулотини деярли 30 фоизи, дунё иқтисодиётининг катта улушига эга бўлган давлатларни назарда тутамиз. Мана шу 15 давлат раҳбарларини боғлаб турган ушбу катта саммит доирасида кўтарилаётган масалалар давлатимиз томонидан олиб борилаётган ташаббусларнинг кўпчилиги биринчи ўринда иқтисодий боғлиқлик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро сиёсий ва иқтисодий манфаатларни инобатга олиш, конфратацион йўлдан четга туриб, бу конфратацион йўлнинг ўрнига альтернатив иқтисодий ҳамкорликни устун қўйиш бу муносабатларда. Ўзларининг миллий-иқтисодий, сармоявий манфаатлардан келиб чиқишдир.

Агар шу ҳужжатларнинг моҳиятини яхшилаб ўрганиб чиққан бўлсангиз, энг катта масалалардан бири ҳозирги кунда транспорт логистик муносабатлар жуда катта аҳамиятга эга. Агар пандемиядан кейин дунё маҳсулотларининг қийматини ўргансангиз, нархлар пандемиягача бўлган даврга қараганда етти марта ошган. Бу айланиб келиб логистика қийматининг кучайиб кетганлигига ва ошиб борганлигига сабаб бўлган. Буни ечими жуда осон. Агар давлатларни ҳар томонлама ишлаб чиқариш ва логистик соҳамиздаги фаолиятимизни рақобатдош даражага кўтара олса, бунга ижобий таъсир қилади.

– ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисодий қобилиятлари турлича. Ҳаттоки Марказий Осиё давлатларининг ичида ҳам иқтисодий жиҳатдан бири иккинчисидан анча фарқ қилади. ШҲТ доирасида эса бу фарқ яна ҳам кенгайиб кетади. Яъни салоҳиятлар турлича. Бу ҳолат ШҲТ давлатларининг иқтисодий жиҳатдан ҳамкорлик қилишига қандайдир тўсиқларни юзага келтириб чиқармайдими?

– Сиз кўтарган масала жуда кўп таҳлиллар ўртасида ётган масала. Бу жумбоқнинг ечими ғарб ва шарқ тадқиқот марказлари, Хитой тадқиқот марказларидаги олимлар билан мулоқот қилганимизда , улар ёндашувлари ва сиз айтган масалага берадиган қарашлари бир-бирига жуда яқин. Қайси маънодаки, турли иқтисодий салоҳиятга эга бўлган ва турли сиёсий, иқтисодий салоҳиятга эга бўлган давлатлар битта лойиҳада фаолият юритадиган бўлса, ана шу заифликни ва иқтисодий қарамликка муҳтожликни сусайтиради, актив қатнашчи сифатида халқаро ва минтақавий майдонда ролини оширишга имкон яратади. Сиз айтаётган турлича салоҳиятлар ўртасидаги фарқнинг камайишига олиб боради. Нима орқали? Мулоқот ва ҳамкорлик орқали. Чунки ҳамкорликка киришиб бораётган давлатлар ана шу хусусиятларни инобатга олган ҳолда ишларни амалга оширади.

Фаррух Абсаттаров суҳбатлашди.
Тасвирчи: Фахриддин Ҳотамов
Монтаж устаси: Абдусалим Абдувоҳидов

Мавзуга оид