Ўзбекистон | 13:06 / 16.09.2022
6986
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ Самарқанд саммити Кенгайтирилган йиғилиши бошланди

ШҲТ Самарқанд саммитининг тор доирадаги йиғилиши якунланди. Президент Шавкат Мирзиёев кенгайтирилган таркибдаги мажлисда иштирок этиш учун ШҲТ кузатувчи-мамлакатлар ва меҳмон давлатлар раҳбарларини Конгресс марказда кутиб олди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

14 та давлат раҳбари иштирок этаётган мажлисни Шавкат Мирзиёев очиқ деб эълон қилди.

“ШҲТга раислигимиз доирасида унинг халқаро майдондаги обрўсини кўтариш, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни оширишга ҳаракат қилдик. Пандемияга қарамай бутун куч билан ҳаракат қилинди, ҳамкорликнинг барча йўналишлари ва соҳалари қамраб олинди ва 80 дан ортиқ тадбирлар ўтказдик.

ШҲТ катта оиласига янги аъзолар — мулоқот бўйича кузатувчи ва ҳамкорлар қабул қилинмоқда. Бу Евросиёда кўп қиррали ҳамкорликни тубдан кенгайтириш учун имкониятдир”, - дея давлат раҳбарларининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Шунингдек, давлат раҳбари Эрон Ислом Республикасини ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолагани билан табриклади.

Кенгайтирилган йиғилиш давом этмоқда.

Мавзуга оид