Спорт | 19:52 / 17.09.2022
23425
1 дақиқада ўқилади

Шомуродов рўйхатда, Машарипов ва Искандеров йўқ. Катанец Камерун ва Коста-Рикага қарши таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА кунлари доирасида сентябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун таркиби эълон қилинди.

Фото: Tribuna.uz

Бош мураббий Сречко Катанец 19 сентябр куни бошланадиган йиғинга 23 нафар футболчини жалб этган.

Йиғинга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати билан танишинг:

Қайд этиш жоиз, Жалолиддин Машарипов жароҳатдан тикланаётгани сабабли миллий жамоага чақирилмаган. «Aн-Насср» клубининг мурожаатига асосан футболчи ушбу йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Аввалроқ, ниҳоят Катанецдан чақирув олиши кутилган Жамшид Искандеров эса бу сафар ҳам миллий жамоа рўйхатидан ўрин олмади.

«Йиғиннинг дастлабки куни Тошкентда ўтади, кейин эса жамоамиз Камерун ва Коста-Рика миллий жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олади», - дейилади ЎФА хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 23 сентябрь куни Камерун, 27 сентябрда эса Коста-Рикага қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Мавзуга оид