Ўзбекистон | 12:18 / 22.09.2022
7396
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони маълум қилинди

Республикада меҳнат ресурслари сони нечта экани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: cbc

2022 йил январ-июн ойларида Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони жами 19,4 млн кишини ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу рақам ўтган йил мос даврига нисбатан таққосланганда 0,8 фоизга ошган.

2022 йил январ-июн ойларида республика ҳудудларида меҳнат ресурслари сони бўйича Самарқанд етакчилик қиляпти – 2,1 млн киши.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Фарғона – 2 млн киши;
  • Тошкент шаҳри – 1,9 млн киши;
  • Қашқадарё – 1,8 млн киши;
  • Андижон – 1,7 млн киши;
  • Тошкент – 1,6 млн киши;
  • Наманган – 1,5 млн киши;
  • Сурхондарё – 1,4 млн киши;
  • Қорақалпоғистон –  1 млн киши;
  • Бухоро –  1 млн киши;
  • Хоразм – 1 млн киши;
  • Жиззах –  788 минг киши; 
  • Навоий – 569 минг киши;
  • Сирдарё – 486 минг киши.

Мавзуга оид