Ўзбекистон | 11:59 / 28.09.2022
3609
1 дақиқада ўқилади
8 ойда 49 мингдан ортиқ қизлар 20 ёшгача никоҳдан ўтган
8 ойда 49,2 минг нафар қизлар 20 ёшгача никоҳдан ўтган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида ёш тоифасида никоҳ қурганлар сонида 20 ёшгача бўлган аёллар – 49 272 нафарни, эркаклар – 1 753 нафарни ташкил қилди.
Бундан ташқари, 20-30 ёшгача бўлганлар орасида аёллар – 98 619 нафарга, эркаклар – 134 500 нафарга тенг бўлди.
Ушбу кўрсаткич қолган ёш гуруҳларида қуйидагича кўриниш олди:
- 31-40 ёшгача, аёллар – 13 740 нафар, эркаклар – 19 611 нафар;
- 41-50 ёшгача, аёллар – 2 923 нафар, эркаклар – 5 740 нафар;
- 51 ёш ва ундан катталар, аёллар – 922 нафар, эркаклар – 3 872 нафар.
Мавзуга оид
12:07 / 26.11.2024
2023 йилда 85 минг аёллар ва қизлар фемицид қурбонига айланди
19:03 / 22.11.2024
"16 ёшли" аёлнинг 1 яшар эгизак фарзанди. Эрта никоҳни тарғиб қилганлар огоҳлантирилди
17:32 / 07.11.2024
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди
14:09 / 02.11.2024