Путин Киевни ўт очишни тўхтатиш ва музокараларга қайтишга чақирди
Аммо аннексия қилинган ҳудудлар мақомини муҳокама қилмаслик шарти билан.
Владимир Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудларининг аннексия қилиниши муносабати билан сўзлаган нутқида Киевни «зудлик билан ўт очишни тўхтатиш» ва «музокаралар столига қайтиш»га чақирди.
«Биз Киев режимини зудлик билан ўт очишни ва у 2014 йилда бошлаган барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда музокаралар столига қайтишга чақирамиз. Биз бунга тайёрмиз. <…> Аммо Донецк, Луганск, Запорожье, Херсон аҳолисининг танлови муҳокама қилинмайди. Танлов қилиб бўлинган. Россия уларга хиёнат қилмайди», деган у.
Путиннинг қайд этишича, Россия музокараларда ўз таркибига қўшиб олинаётган ҳудудлар тақдирини муҳокама қилмоқчи эмас.
Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг украинларнинг босиб олинган ҳудудларини аннексия қилишга уринишлари музокара жараёнини якунлашни англатиши ҳақида айтганди. 28 сентябр куни у уруш фақат Россия эгаллаб олган барча ҳудудлар озод этилгандагина тугаши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
15:59
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43