Ўзбекистон | 12:10 / 11.10.2022
11283
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда эгизак чақалоқлар кўпроқ қайси ҳудудларда туғилаётгани айтилди

Қайси ҳудудда энг кўп эгизак чақалоқ туғилгани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Thinkstock

2022 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйича жами 14 803 нафар эгизак чақалоқ туғилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу - ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1011 тага кўп.
 
Ҳудудлар кесимида туғилган эгизак чақалоқлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қиляпти – 1716 нафар.

Ундан кейин ўринларни мос равишда 1532 нафар ҳамда 1376 нафар эгизак чақалоқ туғилган Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳри эгаллади.

Қолган ҳудудлар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагича кўриниш олди:

  • Наманган вилояти – 1345 нафар;
  • Фарғона вилояти – 1338 нафар;
  • Андижон вилояти – 1328 нафар;
  • Сурхондарё вилояти – 1259 нафар;
  • Тошкент вилояти – 1190 нафар;
  • Бухоро вилояти – 758 нафар;
  • Қорақалпоғистон Р. – 714 нафар;
  • Хоразм вилояти – 711 нафар;
  • Жиззах вилояти – 656 нафар;
  • Навоий вилояти – 492 нафар;
  • Сирдарё вилояти – 388 нафар.

Мавзуга оид