Ўзбекистон | 12:57 / 12.10.2022
3830
2 дақиқада ўқилади

Браконьерлик бўйича қарийб 6 мингта ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди 

Браконьерлик бўйича 5 994 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган, айбдорларга нисбатан жами 8,2 млрд сўм жарима ва 7,9 млрд сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумот берди.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, 9 ойда 358 877 туп дарахт ва буталарни кесиш, кўчириб ўтказиш, буташ бўйича 5 806 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 321 та мурожаатда 52 мингдан зиёд дарахтни кесишга ва 2 108 та мурожаатда 134 мингдан зиёд дарахтни кесишга рад жавоби берилиб, қарийб 307 минг туп дарахт сақлаб қолинган.

Атмосфера ҳавосига умумий ташланмалар 1 295 млн тоннаси (58,8 фоиз) транспорт воситалари ҳамда 909 минг тоннаси (41,2 фоиз) саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда. 42 та ишлаб чиқариш ва саноат корхонасида жами 165 та чанг-газларни тутиб қолиш ускуналарини таъмирлаш ва янгиларига алмаштириш ишлари амалга оширилган.

Санитар тозалаш корхоналари тасарруфида 4 162 та махсус техника воситаси, 4 142 та чиқинди йиғиш майдончаси, 18 899 та чиқинди контейнери, 195 та қаттиқ маиший чиқинди полигони мавжуд экани айтилади. 

Давлат томонидан тадбиркорларга битимлар асосида 1 339 та махсус техника, 61 та полигон, 670 та чиқинди тўплаш шохобчаси, 50 та автотураргоҳ, 4 648 та контейнер бириктириб берилган.

Мавзуга оид