Ўзбекистон | 12:00 / 17.10.2022
5070
4 дақиқада ўқилади

“Туронбанк стипендияси” — интеллектга киритилган инвестиция!

Фото: Туронбанк

Сир эмаски, дунёда энг қимматбаҳо маҳсулот, тараққиётни ҳаракатлантирувчи куч ёки иқтисодиётни ривожлантирувчи драйвер ҳам сўзсиз бу илм, билим ва фандир. Агарда интеллекутуал фаоллик бўлмаса, фундаментал ўзгаришларга эришиш ва стратегик марраларни забт этишнинг ҳеч ҳам имкони йўқ. Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган сезиларли ислоҳотлар фонида айни шу қатъий тамойил акс этади. Бу йўлда янгича фикрлайдиган, глобал даврнинг замонавий чақириқларига мос, жаҳон трендидаги илмларни чуқур ўзлаштирган алфа авлодни тарбиялаш давлатимиз раҳбарининг энг олий мақсадларидан биридир.

Фото: Туронбанк
Фото: Туронбанк

Албатта, бунда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга шароит ва имкониятлар яратиш, ғоя ҳамда ташаббусларини тинглаш муҳим саналади. Умумий персоналнинг қарийб 33 фоизини навқирон ўғил-қизлар эгаллаган “Туронбанк” АТБда бу борада ноодатий тизим ва яхши тажриба шаклланган. Яъни молия ва иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни ўқиш вақтидаёқ амалиётга жалб этиб, ўзаро кооперацияни йўлга қўйиш орқали салоҳиятли кадрлар захирасини яратиш бўйича таълим кластерини ташкил этиш.

Фото: Туронбанк
Фото: Туронбанк

Мазкур саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида бу йилдан жорий этилган “Туронбанк стипендияси” лойиҳасини ҳам келтириш мумкин. Ушбу мотивацион ғоянинг аҳамияти шундаки, унинг доирасида энг иқтидорли ва ўз билими билан ОТМга юқори балл тўплаб қабул қилинган ёшлар қамраб олинади. Мақсад эса фаол илм-фан эгаларини рағбатлантириш. Ҳозирнинг ўзидаёқ бутун республика миқёсидан 100 нафар стипендиат танлаб олинган ва уларга махсус сертификатлар ҳам топширилди. Энг муҳими, тўлов – контракт асосида қабул қилинган талабаларнинг кўпчилигига тўлиқ ўқиш даври учун контракт пуллари ҳам тўлаб берилиши таъминланди. Шунингдек, улар таълимнинг 3-босқичидан бошлаб, “Туронбанк”да амалиёт ўташлари ва аниқ ишга жалб этилишлари мумкин.

Фото: Туронбанк

Айни ташаббусни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш бўйича “Туронбанк” АТБ ҳамда Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти шунингдек, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Фото: Туронбанк
Фото: Туронбанк

Малакали кадрлар тайёрлаш тизимини комплекс ривожлантиришга қаратилган бу каби лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга ошиши учун “Туронбанк” АТБ олийгоҳларда махсус ўқув экспериментал база сифатида “Инновацион илмий-амалий марказ”ларни ҳам йўлга қўйган. У орқали банкнинг етук мутахассислари молия ва иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун очиқ дарслар ташкил этиб, амалиётдаги иш услублари билан уларни яқиндан таништиришмоқда. Бу назария ва амалиётнинг ижобий уйғунлашишига катта ҳисса қўшяпти десак муболаға бўлмайди.  

Фото: Туронбанк
Фото: Туронбанк

Албатта бу ташаббус ва лойиҳаларнинг замирида давлатимиз раҳбарининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Ишонамизки, бу каби кенг қамровли ишлар натижаси яқин келажакда ўз самарасини беради ва савияли кадрлар тайёрлаш йўналишида яхлит кластер тизими яратилади. Зеро, президентимиз таъбири билан айтганда биз маърифат борасида “илиги тўқ” халқмиз.

Реклама

Мавзуга оид