Ўзбекистон | 17:03 / 19.10.2022
5919
2 дақиқада ўқилади

Юнусободда «Малибу-2» юк машинасининг орқа қисмига келиб урилди

Юнусобод туманида “Малибу-2” автомашинаси ва “Исузу” юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 13 октябрь куни соат 23:50 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган иккита транспорт воситаси - “Исузу” юк автомашинаси ва “Малибу-2” автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Хабарга кўра, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Малибу-2”  автомашинаси Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси бўйлаб Себзор - Аҳмад Дониш кўчалари кесишган чорраҳа томон ҳаракатланиб кетаётган бўлган. 

У тезлиги юқорилиги сабабли, олдинда шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинасининг орқа чап қисмига келиб урилган.

Урилиш натижасида “Малибу-2” автомашинаси йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб тўхтаган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йуқ. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид