Филиппинлик ўқитувчининг кўчирмачиликка қарши қўллаган усули шов-шувларга сабаб бўлди
Филиппиндаги мактаб ўқувчилари имтиҳон вақтида бир-биридан кўчирмаслик учун ўзига хос бош кийимларда келишган. Уларнинг сурати ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган.
Филиппиннинг Легазпи шаҳридаги Бикол университети қошидаги муҳандислик коллежи ўқувчиларига имтиҳон жавобларини бошқалардан кўчирмаслик учун махсус бош кийим ясаб келиш айтилган. Ўқувчилар картон қоғозлари, тухум қутилари ва бошқа қайта ишланадиган материаллардан ўзларига бош кийим ясаб, имтиҳон давомида шуни кийиб, топшириқ бажаришган.
Кўчиришга қарши бундай бош кийим тайёрлашни ўқувчилардан сўраган профессор Мери Жой Мандане-Ортиз бу усул ҳақиқатан ҳам фойда берганини айтади.
“Кўчиришнинг имкони бўлмагани учун ҳам ўқувчилар имтиҳонга жуда қаттиқ тайёрланиб келишганди. Шу сабаб ҳам уларнинг кўпи тестини белгиланган вақтдан олдин тугатди ва бу йил кўчирмачиликка йўл қўйилмади”, – деган Мери Жой Мандане-Ортиз BBC’га берган интервюсида.
Профессор ўқувчиларининг имтиҳон жараёнидан Facebook’да постлар жойлагач, суратлар минглаб лайк йиғган. Мамлакатдаги айрим таълим муассасалари ҳам имтиҳонда шу усулни қўлламоқчилиги ҳақида ёзишган.
Мавзуга оид
16:24 / 02.12.2024
Ўзбекистон ЖСТ аъзолиги бўйича Филиппин билан музокараларни якунлади
18:12 / 24.11.2024
Филиппин пойтахтида ёнғин бошланди: мингга яқин уй ёниб кетди
20:28 / 23.11.2024
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
20:50 / 14.11.2024