Ўзбекистон | 01:49 / 02.11.2022
24944
2 дақиқада ўқилади

Электр энергияси учун икки кун давомида тўлов қилиб бўлмайди

Фото: Kun.uz

1 ноябр соат 23:00 дан 3 ноябр соат 22:00 гача электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириб бўлмайди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ расмий саҳифасида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, 1 ноябр куни соат 23:00 дан 3 ноябр куни соат 22:00 гача ҲЭТнинг маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактика ишлари олиб борилади. Шу сабаб бу вақт мобайнида истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловни амалга ошира олмайди.

Шунингдек, юқорида кўрсатилган вақтда истеъмолчилар фойдаланилган электр энергияси бўйича маълумотларни ҳам вақтинча кўролмайди. Ҳозирда қарздор бўлган ва юқорида кўрсатилган икки кун муддатда қарзга кирган истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилмайди.

ҲЭТ келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

ЎзА бу борада қўшимча маълумот ҳам эълон қилди. Унда айтилишича, икки кун давомида мобил иловалардан ташқари, банк кассалари орқали ҳам электр энергияси учун тўлов қилиб бўлмайди.

Хабарда Марказий банкнинг тегишли топшириғи сурати ҳам илова қилинган бўлиб, ундан англашиладики, ҲЭТ Марказий банкни биллинг тизимидаги профилактика ишларидан 29 сентябрда хабардор қилган.

Мавзуга оид