Ўзбекистон | 10:39 / 03.11.2022
15012
1 дақиқада ўқилади
Mеҳнат таътилининг энг кам муддати 21 календар куни этиб белгиланди
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Янги кодексда ходимларга йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам муддати 21 календар куни этиб белгиланди. Аввал бу муддат камида 15 иш кунини ташкил этарди.
Шунингдек, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Президент фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.
Яъни дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда дам олиш куни байрамдан кейинги кунга кўчирилади.
Масалан, 1 сентябр – ишланмайдиган байрам куни якшанбага тўғри келса, қўшимча дам олиш куни душанбага кўчирилади.