Ўзбекистон | 09:42 / 12.11.2022
24973
2 дақиқада ўқилади

Давлат фуқаролик хизматида ротация қилиш тартиби эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматида ротация қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Getty Images

Низом давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинган давлат органлари ва ташкилотларида (давлат органи) қўлланилади.

Давлат фуқаролик хизматчисини ротация қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

  • давлат фуқаролик хизматчиси шахсий ва касбга оид сифатлари, бошқарув кўникмаларини ривожлантириш;
  • давлат органи фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш;
  • раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш, давлат фуқаролик хизматчилари салоҳияти ва тажрибасидан оқилона фойдаланиш;  
  • коррупциявий хавф-хатарлар олдини олиш.

Қуйидаги давлат фуқаролик хизматчилари ротация қилинмайди:

  • тайёрлаш, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтаётган;
  • ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
  • тиббий хулосага асосан ўзлари ёки улар билан бирга яшовчи оила аъзолари соғлиғи ҳолати ротация ўтказилаётган давлат фуқаролик хизмати лавозими бўйича хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имкониятини бермайдиганлар;
  • пенсия ёшига етишига уч йил қолганлар.

Инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари давлат фуқаролик хизматчилари ротациясини амалга ошириш масалалари бўйича давлат органи масъул таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш мажбурий, режали ва режадан ташқари тартибда амалга оширилади. Давлат фуқаролик хизматчисини мажбурий ротация қилиш шартлари ва муддатлари унинг меҳнат шартномасида назарда тутилади.

Мавзуга оид