Спорт | 20:18 / 21.11.2022
14661
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2022. 8та гол киритилган ўйинда Англия Эронни тор-мор этди, Сака ва Торемийдан дубль

ЖЧ-2022 иккинчи куни доирасидаги дастлабки баҳсда Англия Эронга қарши майдонга тушди.

Фото: Getty Images

«Ҳалифа» стадионидаги ўйинда Саутгейт шогирдлари Карлуш Кейруш жамоасини аяб ўтирмади. Беллингем ҳисобни очган бўлса, Сака дублга эришди. Стерлинг ва захирадан майдонга тушган Рэшфорд ва Грилиш эса ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Эронликлардан Торемий 65 ва 90+12-дақиқада гол муаллифига айланди – 6:2. 

Қайд этиш жоиз, тўхталишлар учун 1-бўлимга 14 дақиқа, 2-бўлимга эса 10 дақиқа қўшилиб, ўйин жами 114 дақиқа давом этди. 

Шу тариқа, Англия дастлабки ўйиндан кейин B гуруҳида пешқадам бўлиб олди. Гуруҳдаги иккинчи учрашув бугун АҚШ ва Уэльс ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин соат 23:59да бошланади.

ЖЧ-2022. 1-тур. В гуруҳи.
Англия – Эрон 6:2

Голлар: 1:0 – 35 Беллингем, 2:0 – 43 Сака, 3:0 – 45 Стерлинг, 4:0 – 62 Сака, 4:1 – 65 Торемий, 5:1 – 71 Рэшфорд, 6:1 – Грилиш 90, 6:2 – 90+12 Торемий.
Англия – Пикфорд, Триппьер, Магуайр (Дайер, 70), Стоунз, Шоу, Райс, Маунт (Фоден, 71), Сака (Рэшфорд, 71), Беллингем, Кейн (Уилсон, 76), Стерлинг (Грилиш, 71).
Эрон – Бейранванд (Ҳусейни, 19), Муҳаррамий, Пуралиганжий, Чашмий (Кананизодагон, 46), Ҳуссейни, Муҳаммадий (Туробий, 63), Жаҳонбахш (Гулизода, 46), Хожсафий, Каримий (Иззатуллоҳий, 46), Нуроллоҳий (Озмун, 77), Торемий.
Огоҳлантиришлар: Жаҳонбахш (25), Пуралиганжий (48).

Мавзуга оид