Жамият | 18:12 / 21.11.2022
12275
1 дақиқада ўқилади

Лувр музейида Ўзбекистонга бағишланган кўргазма очилиш арафасида

23 ноябрь куни Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросининг биринчи кўргазмаси бўлиб ўтади.

Kun.uz мухбирининг Париждан хабар беришича, кўргазма ҳали расман очилмаган бўлса-да, унга қизиқиш юқори. Музейдаги Ўзбекистон учун ажратилган заллар гавжум эканидан ҳам буни сезиш қийин эмас. Кўргазма расман Ўзбекистон Президенти ташрифи доирасида очилади.

Таъкидлаш керакки, кўргазма Буюк Ипак йўли тарихи ҳақида ҳикоя қилади ва икки минг йилдан ортиқ вақтни қамраб олади. Кўргазмадан 168 та музей экспонати, хусусан, Ўзбекистоннинг 13 та музейидан 137 та, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та энг қимматли экспонатлар тақдим этилади, уларнинг аксарияти биринчи марта намойиш этилмоқда.

Кўргазма келгуси йилнинг 6 мартига қадар давом этади.

Аброр Зохидов,
Париж

Мавзуга оид