Жаҳон | 09:56 / 23.11.2022
17373
1 дақиқада ўқилади

Дунёда илк марта ҳарбий самолёт парвози ўсимлик мойи билан амалга оширилди

Парвозни Британиянинг Royal Air Force компанияси амалга оширган. Самолёт бутунлай экологик тоза мой билан ҳаракатланган.

Фото: raf

Британия ҳукумати Airbus A330 тижорат реактив лайнерининг ҳарбий варианти ҳисобланадиган RAF Voyager парвозини намойиш қилди. Самолёт 100 фоиз экологик ёнилғида парвоз қилган. Бу ҳам Буюк Британияда, ҳам дунёда илк экологик тоза ҳарбий ҳаво транспорти парвози бўлди.

Фойдаланилган ёнилғи экологик тоза ўсимлик ёғи чиқиндисидан ишлаб чиқарилган. Авиацияда бундай экологик ёнилғилардан фойдаланиш дунёдаги углерод чиқиндиларини 80 фоизга камайтиради. Чунки транспорт чиқиндиларининг асосий қисми ҳаво лайнерларидан ҳосил бўлади.

Компания 2040 йилгача экологик тоза ёнилғи билан парвоз қиладиган дунёнинг биринчи рақамли ҳаво кучларига айланишни мақсад қилган. 

Мавзуга оид