Ўзбекистон | 23:18 / 29.11.2022
12757
1 дақиқада ўқилади

Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўйгани аниқланди 

Фарғона вилояти, Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари Аҳроржон Юнусовга ҳайфсан интизомий жазоси берилди. 

Фото: Kun.uz

Фарғона вилояти, Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Аҳроржон Юнусов зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан, хизмат интизомини бузгани аниқланган. 

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 587-сон қарори бўйича асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар омборларидаги маҳсулотлар захираси тўғрисидаги маълумотларни шаклантириш ва доимий мониторинг олиб боришда сусткашликка йўл қўйган, шунингдек, захира қилинган маҳсулотларни сунъий равишда кўпайтириб, амалда захира қилинмаган маҳсулотларни ҳисоботларга қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўйган. 

Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков фармойишига кўра, Аҳроржон Юнусовга нисбатан Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланган. 

Бунга Қўштепа тумани прокурорининг 2022 йил 21 октябрдаги «Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида»ги қарори асос қилиб олинган.

Мавзуга оид