Яккасаройда фуқарони тепган раисга жарима жазоси берилди
29 октябр куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида ногиронлиги бор фуқарони тепган Армуғон маҳалласи раиси Аъзам Қодировга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Суд қарори билан унга салкам 1 млн сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Тошкент шаҳар судларининг хабарига кўра, Қодиров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик, яъни майда безориликни содир этган деб топилган. Шундан келиб чиқиб, суднинг қарори билан унга БҲМнинг 3 баравари, 900 минг сўм миқдорида жарима жазоси берилган.
Ҳуқуқбузар бу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти бериши мумкинлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Яккасарой тумани Армуғон маҳалласи раиси Аъзам Қодиров оддий фуқарони тепган воқеаси 27 ноябр тахминан соат 12:30ларда содир бўлгани маълум қилинганди.
Бир кун ўтиб, яъни 28 ноябр куни маҳалла гузарида ўтган йиғилишдан сўнг, “ўз лавозимига номуносиб хатти-ҳаракати” учун раис ишдан бўшатилганди.
Мавзуга оид
16:39 / 18.12.2024
«Яшаш ва севги санъатини ўрганса бўлади» — ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова уйидан фоторепортаж
12:30 / 15.10.2024
Яккасарой туманидаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади
16:51 / 02.10.2024
Тошкентда хонадонида гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар сақлаб келаётган шахс ушланди
00:03 / 15.09.2024