Ўзбекистон | 09:22 / 30.11.2022
12782
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик талаба Петербургда «Йил талабаси» танлови ғолиби бўлди

Фото: Dunyo

Санкт-Петербургдаги олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган «Йил талабаси» танловида Санкт-Петербург Давлат ўрмон хўжалиги университетида таълим олаётган Асад Авезов ғолибликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Танлов доирасида Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган 35 та олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 156 нафар талаба тақдимотлари финал босқичида баҳоланди. Нуфузли ҳакамлар баҳолари натижалари кўра, 23 нафар талаба танлов совриндорлари қаторидан жой олди.

«Йил талабаси» танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида Санкт-Петербург шаҳри мутасаддилари, фан, таълим ва маданият соҳалари вакиллари иштирок этди.  

Мавзуга оид