Ўзбекистон | 14:07 / 30.11.2022
60579
1 дақиқада ўқилади

Профилактика инспектори қотили қўлга олинди

Ички ишлар ходимининг ҳаётига тажовуз қилган шахс процессуал тартибда чора кўриш учун прокуратура органларига топширилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротовнинг ҳаётига тажовуз қилган эркак қўлга олинган. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 30 яшар эркак чора кўриш учун процессуал тартибда прокуратура органларига топширилган.

Аввалроқ Тошкентнинг Олмазор туманида хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходими 30 ноябр куни соат 00:50 ларда ўлдириб кетилгани ҳақида хабар бергандик.

Тумандаги Ғалаба маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб борган катта лейтенант Н.Бобомуротов хизмат вазифасини бажараётган вақтида ҳалок бўлган. Дастлабки хабарда воқеа жойидан яширинган қотил муқаддам судлангани маълум қилинганди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид