Жамият | 12:19 / 02.12.2022
21369
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғонда ота ва вояга етмаган қизи бир вақтда вафот этди. Ўлимга ис гази сабаб бўлиши мумкин  

Самарқанднинг Каттақўрғон туманида оиланинг икки нафар аъзоси из газидан заҳарланиб вафот этган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фото: Kun.uz

Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси маълумот берди. Унга кўра, Каттақўрғон туманининг Қоракўлча маҳалласи, Қоракўлча қишлоғида яшовчи Қ.Х ва унинг вояга етмаган фарзанди Д.Қ.нинг мурдаси 30 ноябрь куни соат 09:00 ларда, улар яшаган уйнинг хонасида топилган. Жасадларда ташқи кўринишидан тан жароҳатлари бўлмаган.

Туман суд-тиббий экспертиза бўлинмасининг 30.11.2022 йилги дастлабки маълумотига кўра, Қ.Х ва қизининг ўлими номаълум этиологикдан заҳарланиш натижасида келиб чиққани кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13-15 ноябр кунлари Хоразм ва Жиззах вилоятларида беш киши ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлган эди.

20 ноябрда Қарши шаҳрида 17 ёшли абитуриент қиз, 24 ноябрда Фарғона вилоятида уч кунлик келин-куёв ис гази қурбони бўлди.

Мавзуга оид