Ўзбекистон | 16:30 / 03.12.2022
59506
1 дақиқада ўқилади

Ангрен шаҳар ҳокими собиқ ёрдамчиси милтиқ билан ўз жонига қасд қилди

4 нафар фарзанднинг отаси бўлган марҳум бор-йўғи бир ой муддат ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Kun.uz’нинг прокуратурадаги манбасига кўра, ҳолат кеча, 2 декабрь куни содир бўлган. Ангрен шаҳар ҳокими ёрдамчиси лавозимида ишлаган Беҳзод Назаров ўқотар қурол (милтиқ) билан ўзига ўқ узиб, жонига қасд қилган.

Манбанинг таъкидлашича, октябрь ойи охирида ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган марҳум 30 ноябрь куни ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. 4 ой олдин унинг отаси вафот этган. У отасидан айрилгач тушкунликка тушиб қолган.

Собиқ ҳоким ёрдамчисининг ўлимида ҳеч қандай сабаб ва шубҳали ҳолатлар йўқлиги айтилмоқда.

Мавзуга оид