Халқ таълими вазири – қачон охирги марта автобусда юргани, 5 соат ухлаши ва тизимдаги қариндош-уруғчилик ҳақида
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳукумат аъзоларининг жамоат транспортида ва пиёда юриши, мактабларда директорларнинг ўз қариндошлари бўлмиш ўқитувчиларни ишга олиши ҳақида журналистлар саволларига жавоб берди.
— Шахсий транспортдан воз кечиб, жамоат транспортида юрармидингиз?
— Агар ҳозирги вазиятда бўладиган бўлса, жамоат транспортида юриш менга қийинчилик туғдиради: мен ҳамма нарсага улгуролмайман.
— Охирги марта қачон автобусда ёки метрода юргансиз?
— Охирги марта Хитойдан қайтиб келганимдан кейин... Ўтган йили декабрда. Бир йил бўлибди. Чунки ўша пайтда Тошкентни, Ўзбекистонни соғингандим, ўшанда айлангандим.
— Вазирлар ҳам пиёда юрадими? Ёмғир ёғганда кўчалар сувга тўляпти, қор ёғганда сирпанчиқ...
— Мен бошқа вазирлар... [учун жавоб бера олмайман]. [Биз ўрганишлар олиб борган] 1700 та мактаб... Бу албатта пиёда юришни тақозо қилади. Мактаблар орасида ҳам пиёда юрган пайтларимиз бўлган. Маҳаллаларнинг ичида ҳам пиёда юрамиз. Пиёда юришдан қочмаймиз.
Вазирлар ҳам одам. Биз ҳам иссиқ жонмиз. Пиёда юришни яхши кўраман. Қанча кўп юрсак, шунча яхши. Лекин битта томони бор. Биз улгуришимиз учун имкониятимиз афсуски чекланган. Сизларга дардим айтиш, нолиш ниятим йўқ, лекин бир нарса: баъзи бир пайтларда омадим чопса 5 соат ухлайман. Тўғриси. Ишонасизларми, ишонмайсизларми, бу – ўзларингга ҳавола. Мен ўзим шахсан 5 соат ухлайман, агар омадим чопса.
— ХТВ тизимида ва умуман Ўзбекистондаги исталган тизимда қариндош-уруғчиликка йўл қўйиш қанчалик тўғри?
— Халқ таълими тизимида қариндош-уруғчиликка йўл қўйилган томонлари жуда кўп деб ўйлайман. Биласизлар, маҳаллада... биз совет пайтида туғилганмиз, бувим маҳалладаги мактабнинг директори эдилар, раҳматли онам ҳам ўша мактабда дарс берганлар. Келинойим ҳам, аммаларим ҳам ўша мактабда дарс берганлар.
— Ҳозирги кунда бу тўғрими?
— Битта нарса-да. Мисол учун, катта маҳаллада битта мактаб бор... Буни ёқлаш ҳам, ёқламаслик ҳам нотўғри деб ўйлайман. Ўзимнинг шахсий фикрим, албатта, буни сал чеклашимиз керак. Қанақа маънода, агар ҳақиқатда ўша маҳаллада бошқа ўқитувчилар [бўлмаса] ёки бошқа ўқитувчилар бу мактабга келмаса ва айнан ўша [директорнинг қариндошлари бўлмиш] ўқитувчи-устозлар зўр бўлса, нимага йўқ? Нимага йўқ? Зўр бўлса? Сизларда ҳам балки қариндошларинг орасида ўқитувчилар бордир.
Яъни агар мактаб директори ўзининг қариндошларини фақат таниш-билиш қилиб, уларга ойлик бериш мақсадида жалб қилаётган бўлса, албатта, бу нотўғри.
Битта қўшимча қиламан. Яна қайтараман, жамиятимиздаги стереотипларга ҳамма нарса боғлиқ. Жамиятда қачонки агар ҳар биримиз ҳар бир масала бўйича тўғри хулоса қилишни ўргансак, ўшанда нафақат мактаб, барча йўналишларда тўғри масалалар қўйилади, тўғри ечимлар топилади.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
16:14 / 14.12.2024
Тошкент автобусларида нақд шаклда тўлов қабул қилиш тўхтатилади
17:00 / 07.12.2024
Тошкент шаҳри автобусларида нақд пул ўрнига қандай тўлов қилиш мумкинлиги тушунтирилди
12:29 / 30.11.2024