Жаҳон | 22:27 / 09.12.2022
24634
2 дақиқада ўқилади

Саёҳат учун энг хавфли ва хавфсиз давлатлар рўйхати эълон қилинди 

Сингапур, Дания ва Нидерландия саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар деб топилди. 

Камбожа / Фото: Getty Images

Саёҳат учун мамлакатни танлаш кўп жиҳатдан хавфсизлик даражасига боғлиқ. The Swiftest компаниясининг тадқиқот гуруҳи турли мамлакатларнинг хавфсизлик параметрларини таҳлил қилиб, «Саёҳат хавфсизлиги индексини» тузди. 

«Саёҳат хавфсизлиги индекси» қуйидаги омиллар асосида ҳисоблаб чиқилган: қотилликлар сони, йўл-транспорт ҳодисаларида ўлимнинг тахминий даражаси, қасддан бўлмаган заҳарланиш билан боғлиқ ўлим даражаси, санитария, хавфсиз сув ва тегишли гигиена йўқлиги билан боғлиқ ўлим даражаси, юқумли касалликлар, ногиронлик билан боғлиқ жароҳатлар, табиий офатлар хавфи. 

Шу асосда энг хавфсиз 10 та давлат рўйхатини Сингапур бошқармоқда. Бу мамлакатда қотиллик, йўл-транспорт ҳодисалари ёки табиий офатлар хавфи деярли йўқ. Сингапурда жиноятчилик даражаси бошқа мамлакатларга қараганда анча паст. Полиция назорати юқори даражада ва жиноятлар учун жазолар қаттиқ. 

Энг хавфсиз 10 та давлат:

Сингапур

Дания

Нидерландия

Швейцария

Исроил

Швеция

Австрия

Ирландия

Италия

Германия 

Энг хавфли давлатлар:

Жанубий Африка

Ҳиндистон

Доминика Республикаси

Мексика

Бразилия

Камбожа

Филиппин

Саудия Арабистони

Вьетнам

Индонезия 

Мавзуга оид