Спорт | 03:22 / 10.12.2022
35607
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2022. Аргентина Нидерландия билан драматик ўйинда пенальтилар серияси орқали яримфиналга йўл олди

Фото: ФИФА

Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионати яримфиналнинг дастлабки жуфтлиги маълум бўлди.

Иккинчи чоракфиналда Нидерландия Аргентинага қарши баҳс юритди. Мессининг ажойиб ассисти ва голидан сўнг аргентиналиклар икки тўп фарқида олдинга чиқиб олишганди, аммо Ван Гал захирадан туширган Вегорст 83 ва 90+11-дақиқаларда голлар уриб, беллашувни қўшимча бўлимларга олиб борди. «Экстра-таймлар»да ҳам ғолиб аниқланмади, пенальтилар сериясида эса Мартинеснинг 2та сейви «альбиселесте»га ғалаба келтирди.

Аргентина 13 декабр куни яримфиналда Бразилияни мусобақадан чиқариб юборган Хорватия билан ўйнайди. Иккинчи яримфиналда Марокаш-Португалия ва Англия-Франция жуфтликлари ғолиблари тўқнаш келади. 

ЖЧ-2022. 1/4 финал
Нидерландия — Аргентина 2:2
Пенальтилар серияси — 3:4.

9 декабр, «Лусаил»
Голлар: Вегорст (83, 90+11) — Молина (35), Месси (73, пенальти).
Нидерландия – Нопперт, Думфрис, ван Дейк, Аке, Тимбер, Блинд (Люк де Йонг, 64), де Рон (Копмейнерс, 46), Френки де Йонг, Депай (Вегорст, 78), Бергвейн (Бергейс, 46), Гакпо (Ланг, 113).
Аргентина – Эмилиано Мартинес, Молина (Монтиэл, 106), Отаменди, Ромеро (Песселья, 78), Лисандро Мартинес (Ди Мария, 112), Акунья (Тальяфико, 78), Де Паул (Паредес, 66), Мак Аллистер, Фернандес, Месси, Альварес (Лаутаро Мартинес, 82).
Огоҳлантиришлар: Тимбер (43), Акунья (43), Ромеро (45), Вегорст (45), Депай (76), Лисандро Мартинес (76), Бергейс (88), Паредес (89), Месси (90+10), Отаменди (90+12), Бергвейн (90+13), Монтиэл (109), Песселья (112).

Мавзуга оид