Ўзбекистон | 15:43 / 11.12.2022
32130
3 дақиқада ўқилади

12 декабр куни Ўзбекистонда туманли ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида ҳам айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Республика Гидрометеорология маркази 12 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража совуқ, кундузи 0–2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–22 даража совуқ, кундузи 4–9 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, чўл ҳудудларида 17–22 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Тошкент,  Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи – 3 даража совуқ, +2 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража совуқ, кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.

Мавзуга оид