Президент энергия таъминотидаги камчиликлар учун 7 нафар раҳбарга «ҳайфсан» берди
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ушбу раҳбарларга икки ой давомида фавқулодда режимда ишлашга топшириқ берилди.
Йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, «Ўзбекнефтгаз» раиси Меҳриддин Абдуллаев, «Иссиқлик электр станциялари» раиси Ф.Абдураҳмонов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» раиси Д.Исақулов, «Ҳудудий электр тармоқлари» раиси У.Мустафоев, «Ўзтрансгаз» раиси Б.Норматов, «Ҳудудгазтаъминот» раиси Б.Эшмуродовга «ҳайфсан» берилди.
«Агар улар одамларни аниқ режа ва таҳлил билан огоҳлантирганида, адолатли ҳақиқатни айтганида, одамларимиз тўғри тушуниб, норози бўлмас эди», деди Президент.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ушбу раҳбарларга икки ой давомида фавқулодда режимда ишлашга топшириқ берилди.
«Куни-кеча Учтепани айланиб, пастдаги аҳвол бўйича хулосаларимни қилдим.
Ички кўчалар, уй-жойлар олди тозалигини ҳам сизларга Президент айтиши керакми?» – деган президент.
Ҳудудларга сўнгги йилларда 30 мингдан ортиқ штат берилиб, маҳаллаларда шароитларни яхшилаш учун бу йилнинг ўзида 12 триллион сўм берилгани кўрсатиб ўтилди.
Туман ҳокимининг 6-7 нафар ўринбосари, 4 та сектор раҳбари, маҳалла раислари, бошқарув компаниялари шу оддий ишларни қила олмагани, хонадонларга кириб, аҳоли билан мулоқот қилмагани танқид қилинди.
Мавзуга оид
15:58 / 16.12.2024
Иқтисодий комплексда 300 га яқин раҳбар ишдан олинди - президент
16:08 / 14.12.2024
“Боғча тўлови қисман қопланади, уйда қараш хизмати йўлга қўйилади” – видеоселектордан ваъдалар қандай?
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
13:18 / 13.08.2024