Жаҳон | 10:47 / 16.12.2022
3321
2 дақиқада ўқилади

ЕМБ базавий ставкани 0,50 фоиз пунктга оширди

Европа регулятори базавий ставканинг ошишини секинлаштирди. Сўнгги пайтларда Еврозонада инфляция даражаси бироз пасайди.

Фото: Getty Images

Европа Марказий банки (ЕМБ) давом этаётган инфляция фонида базавий ставкани яна оширди, лекин аввалгидек эмас. 15 декабрь, пайшанба куни регулятор базавий ставканинг қимматли қоғозлар мутахассислари башорат қилганидек, 0,50 фоиз пунктига - 2,50 фоизгача ошишини эълон қилди. Бу ставканинг кетма-кет тўртинчи кўтарилиши. Фақат сентябрь ва октябрь ойларида ЕМБ уни икки марта, ҳар сафар 0,75 фоиз пунктига оширди.

Регулятор ҳар бир нарса аниқ вазиятга боғлиқ бўлишини кўрсатиб, базавий ставкани янада оширишга тайёрлигини билдирди. Сўнгги пайтларда евроҳудудда инфляция 2021 йил ўрталаридан бери биринчи марта бироз пасайган. Ноябрь ойида бу кўрсаткич октябрь ойидаги 10,6 фоиздан 10 фоизгача тушди. Бу еврозона инфляцияси аллақачон чўққига чиққан бўлиши мумкин деган умидларни кучайтирди.

ЕМБ прогнозларига кўра, бу йил евро ҳудудида яшаш нархининг ошиши уч ой олдин кутилганидан юқори бўлади. Регулятор ўртача йиллик инфляция даражасини 8,2 фоизга башорат қилмоқда. Сентябрь ойида бу кўрсаткич 8,1 фоиз бўлиши кутилган эди. Келгуси йилда ЕМБ инфляцияни 6,3 фоиз (сентябрь прогнози - 5,5 фоиз) даражасида кутмоқда. 2025 йилда инфляция 2,3 фоизни ташкил этади.

15 декабрь куни Британия Марказий банки ҳам базавий ставкани 0,5 фоиз пунктга ошириб, 3,5 фоизгача етказди, бу ҳам биржа прогнозларига мос келди. Британия регулятори базавий ставкани 2021 йил охиридан бери тўққизинчи марта оширади.

Мавзуга оид