Орамиздаги одамлар: 74 ёшда арава тортиб, тирикчилик қилаётган отахон
“Уйда ўтиролмайман, бекорчилик ёқмайди, ишлагим келаверади. Бозордан қайтиб боргандан кейин қўйларимга қарайман, ҳамма ишларимни тугатиб, кейин ухлайман”, дейди Тошкентнинг Чорсу бозорида аравашлик қилаётган 74 ёшли Акром ота.
Акром ота фарзандларини шу касби орқасидан уйли-жойли қилган. Ҳозирда неваралари ва аёли билан яшайди.
Қаҳрамонимиз кексайиб бораётганига қарамай ишга чиқаётганининг сабабини “уйда ўтиролмайман, бекорчилик ёқмайди, ишлагим келаверади, ишламасам, ўтириб қоламан”, деб изоҳлайди.
“Ёшим катталигини кўриб, баъзиларнинг ичи ачийди, юкини ёшларга беради. Бундан хурсанд бўламан, барибирам эътибор яхши.
660 минг сўм пенсия оламан, уй тўловларига кетади у, қолгани рўзғорга. Уйга бозорлик қилсам, 80–100 минг сўм харажат қиламан. Нон, “кола” олиб бораман, иккита неварам “кола” олиб бормасам мени уришади, жанжал қилади”, дейди Акром ота.
Суҳбатдошимиз кунига 50–60 минг, дам олиш кунлари бундан ҳам кўпроқ пул топишини айтиб, кулиб қўяди.
“Пенсиям 660 минг, аёлим ҳам 500 минг атрофида олади, уларни уй тўловлари: сув, газ, светга тўлаймиз, ортганини рўзғорга ишлатамиз”, дейди отахон.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024