Оила қурганига 5 йил тўлмаганлар ўртасидаги ажримлар сони маълум қилинди
Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан эшитув ўтказилди.
Унда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Р. Турдибоеванинг “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажрашиши олдини олиш тўғрисида”ги ахбороти тингланди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатда оилалар сони 9 503 244 та бўлиб, ундан 30 ёшгача бўлган ёш оилалар сони 2 886 296 тани, биргина жорий йил октябрь ойи якунига кўра эса янги расмийлаштирилган никоҳлар сони 214 923 тани ташкил этмоқда.
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида 40 200 та оилавий ажримлар қайд этилган. Оила қурганига 5 йил тўлмаган оилалар ўртасидаги ажримлар эса 17 628 тани ташкил этади.
Р.Турдибоева айтишича, никоҳланувчи шахсларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажримларнинг олдини олиш мақсадида 60 580 нафар никоҳланувчи шахслар Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида ўқитилган. 12 710 нафар ноқонуний никоҳ асосида яшаб келаётган оилалар никоҳи қонуний расмийлаштирилган.
Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш механизмини жорий этиш бўйича маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун “Низоли оилалар билан ишлаш индивидуал дафтари” амалиётга татбиқ этилиб, ушбу механизм орқали ажрим ёқасига келиб қолган 23 804 нафар низоли оилалар барқарорлаштирилган.
Мавзуга оид
15:31 / 23.12.2024
Новосибирскда оғир вазиятга тушиб қолган ёш оила Ўзбекистонга қайтарилди
10:55 / 13.12.2024
Камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади
16:28 / 02.12.2024
Болаликдаги қийинчиликлар миянинг ривожланишини секинлаштиради — тадқиқот
09:52 / 26.11.2024