Ўзбекистон | 11:02 / 22.12.2022
11307
1 дақиқада ўқилади

“Нурота” қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларда Қизилқум архарларининг бир суруви суратга олинди

Қизилқум архари Халқаро қизил китобга киритилган ва охирги саноқ натижаларига кўра уларнинг сони ўртача 1400 атрофида экани аниқланган.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматига кўра, қўмита тасарруфидаги “Нурота” давлат қўриқхонаси ҳудудига ўрнатилган фотоқопқонларда Қизилқум архарларининг бир суруви суратга олинди.

Халқаро қизил китобга киритилган Қизилқум архари (Северцов қўйи) Ўзбекистондаги эндемик тур ҳисобланиб, ўтган асрни 60-70 йилларида батамом йўқолиш хавфи остида қолган. Маълумотларга қараганда, ўтган асрда Нурота тоғларида 100-150 бош архарлар қолган эди. “Нурота” давлат қўриқхонаси ташкил этилгандан кейин архарлар популяцияси қўриқхона ҳудудида сақлаб қолинди.

Қўриқхона ҳудудида илмий ходимлар ва нозирлар томонидан ҳар йили баҳорги ва кузги саноқ олиб борилади. Охирги саноқ натижаларига кўра уларнинг сони ўртача 1400 га етгани маълум бўлди.

Олиб борилаётган доимий муҳофаза чоралари натижасида қўриқхонада архарларнинг сони барқарорлашган.

Мавзуга оид