Ўзбекистон | 22:55 / 27.12.2022
36252
2 дақиқада ўқилади

Болалар ўлими ҳақидаги маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигидан яширилган - ССВ 

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев «Док-1 МАКС» дорисини қабул қилган болаларнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар вазирликдан яширилганини айтди. Шунингдек, фарзандидан айрилган ота-оналарга ҳамдардлик билдирди. 

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев

«Док-1 МАКС» препаратининг дозасини ошириб юбориш натижасида 18 нафар жажжи фарзандимиз оламдан ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва барча тиббиёт ходимлари номидан уларнинг ота-оналарига ҳамдардлик билдирамиз», — деди вазир. 

«Ушбу маълумотни Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш мутасаддилари вазирликдан яширган. Бизга бу маълумот келиб тушиши билан ўша куниёқ махсус ишчи гуруҳ тузилиб, ҳар бир ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда жойида ўрганиб чиқилди. Ҳозирги кунда ушбу дори воситасини мамлакатимизда рўйхатдан ўтказган, уни олиб келган ва сотувида иштирок этган бир қанча шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинди. Ушбу ҳолатга панжа орасидан қараган, ўз вазифасига лоқайдлик қилган, керакли чораларни кўрмаган тиббиёт ходимлари, масъул шахслар ўз лавозимидан озод этилди», деди Мусаев. 

Аввалроқ, ДХХ «Док-1 МАКС» дориси билан боғлиқ воқеалар бўйича гумондор шахслар ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. 

Мавзуга оид