Спорт | 21:09 / 28.12.2022
31052
1 дақиқада ўқилади

Аргентина миллий жамоаси жаҳон кубоги билан президент саройига боришдан бош тортди 

Жаҳон чемпионлари Аргентинанинг амалдаги ҳукумати билан сиёсий қарашлари турлича бўлгани учун шундай йўл тутди. 

Фото: AFP

Қатарда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўз тарихида учинчи марта ғалаба қозонган Аргентина миллий жамоаси футболчилари ватанига қайтиб, мухлислар билан катта байрам уюштирди. 

Мамлакат президенти Алберто Фернандес барча футболчиларни ўз саройига таклиф қилди. Месси ва унинг жамоадошлари президент саройи балконига чиқиб, бахтиёр томошабинларга жаҳон кубогини намойиш қилиши керак эди. 

Бироқ, Le Monde хабарига кўра, миллий жамоа футболчилари Аргентина президентига рад жавобини беришди. Манбага кўра, рад этиш сиёсий қарашлардаги келишмовчилик билан боғлиқ. Футболчилар Аргентинанинг амалдаги ҳукумати томонидан бирон бир баёнот учун объект бўлишни қатъиян истамаган. 

Қайд этиш жоиз, Аргентина миллий жамоаси тарихда биринчи марта президент саройига жаҳон кубоги билан боришдан бош тортди. 

Алберто Фернандес 2019 йилдан буён Аргентина президенти ҳисобланади.

Мавзуга оид