Ўзбекистон | 08:08 / 04.01.2023
15274
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довони вақтинча ёпилди

4 январь куни соат 00:00 дан бошлаб Қамчиқ довонидан ўтган автомобил йўлида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. 

Фото: Kun.uz

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, бунда об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра кўчки хавфи юзага келгани инобатга олинган.

Довон йўли Тошкент вилояти томонидан “Чинор” мунтазам ЙПХ масканидан ва Наманган вилояти ҳудудида “Шеробод” мунтазам ЙПХ масканидан ёпиб қўйилган. 

Билдирилишича, довон йўли очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.

Мавзуга оид