Ўзбекистон | 23:11 / 07.01.2023
40970
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев судда кўрсатма берди 

У Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган Бухоро судида иштирок этди. 

Фото: Олий суд ахборот хизмати

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом этмоқда. 

7 январ куни суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаевнинг кўрсатмалари эшитилди. 

Хабарда унинг қайси саволларга жавоб бергани ва қандай кўрсатма бергани келтирилмаган. 

Бироқ, судланувчилар унга илтимос билан юзланиб, мурожаатни президентга етказишни сўраган. 

«Судланувчилар қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдириб, кечирим сўрадилар ва ҳурматли президентимизга етказишни илтимос қилдилар. Аманбай Оринбаев судланувчилар ким бўлишидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Қорақалпоғистон азаматлари эканини, уларнинг илтимосларини албатта етказишини маълум қилиб, суд ҳайъатидан судланувчиларга қонун доирасида енгиллик беришни сўради», дейилади хабарда.

Мавзуга оид