Спорт | 20:48 / 09.01.2023
23262
1 дақиқада ўқилади

Гарет Бэйл футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Уэльс миллий жамоаси ва «Лос-Анжелес» клубининг 33 ёшли футболчиси бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.

Фото: Getty Images

«Узоқ ўйлаб, миллий жамоа ва клубдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бу ҳақда кўп ўйладим ва шундай қарорга келдим. Ҳаётда ўзим севган спорт тури билан шуғулланиб, орзуларимга эришганимдан чинакам бахтиёрман. Энди ҳаётимдаги янги саҳифага ўтяпман. Янги саргузаштлар учун ўзгаришлар вақти келди», - дея ёзади 33 ёшли уэльслик футболчи.

Бэйлнинг сўнгги клуби «Лос-Анжелес» жамоаси бўлди. У «Реал»даги 9 йиллик фаолиятидан кейин 2022 йилнинг ёзида АҚШ клубига кўчиб ўтганди. Гарет Мадрид клуби билан 5 карра ЕЧЛ ғолибига айланган. У шунингдек, «Саутҳемптон» ва «Тоттенҳэм» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл Қатарда ўтган мундиалда 64 йиллик танаффусдан кейин Уэльснинг жаҳон чемпионатидаги дастлабки голига муаллифлик қилди. Уэльс сўнгги марта 1958 йилги ЖЧда иштирок этганди. ЖЧ-2022да эса гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Мавзуга оид