Жаҳон | 09:59 / 09.01.2023
5977
1 дақиқада ўқилади

Сенегалдаги ЙТҲда 40 киши ҳалок бўлди

40 киши ҳалок бўлган автобуслар тўқнашуви ортидан Сенегал президенти уч кунлик мотам эълон қилди.

Фото: AP

Сенегалда 8 январь, якшанба куни содир бўлган ЙТҲда 40 киши ҳалок бўлди, 87 киши жароҳат олди. Ғарбий Африканинг ушбу давлати президенти Маки Сал Twitter'да ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларга соғайишини тилади ва 9 январдан Сенегалда уч кунлик мотам эълон қилди.

Расмий маълумотларга кўра, N1 трассасида 70 га яқин йўловчи бўлган иккита автобус тўқнашиб кетган. Ҳодиса автобуслардан бирининг ғилдираги ёрилиб кетиши, натижада у қарама-қарши йўлга чиқиб кетгани сабабли содир бўлган.

AFP агентлигининг таъкидлашича, Сенегалда йўлларнинг ёмон аҳволи, шунингдек, аҳоли ўртасида автомобилларнинг қониқарсиз ҳолати туфайли автоҳалокатлар кенг тарқалган муаммо ҳисобланади.

Мавзуга оид